Jinoyat-protsessual kodeksi

356-modda. Гуруҳ аъзолари бўлган терговчилар

Гуруҳ аъзолари бўлган терговчилар гуруҳ раҳбари бўлган терговчи топшириқларини, кўрсатмаларини бажарадилар ва бу тўғрида уни хабардор қиладилар. Гуруҳ аъзолари бўлган терговчилар томонидан бажарилган тергов ҳаракатларининг натижалари жиноят ишини юритишга қабул қилиб олган терговчи бажарган ҳаракатнинг натижалари билан бир хил аҳамиятга эгадир. Гуруҳ аъзоси бўлган терговчи гуруҳ раҳбари бўлган терговчининг топшириғини, кўрсатмасини қонунга хилоф ёки асоссиз деб ҳисобласа, бу ҳақда у гуруҳ раҳбарига ўз эътирозларини билдиради. Гуруҳ раҳбари бўлган терговчи бу эътирозларни кўриб чиқиб, топшириқни ёки кўрсатмани бекор қилади ёки уни ижро этиш учун бошқа терговчига беради ёхуд ўзи тегишли тергов ҳаракатини бажаради. Гуруҳ аъзоси бўлган терговчи ўз эътирозлари бўйича терговчилар гуруҳининг раҳбари қабул қилган қарорга рози бўлмаса, назорат олиб борувчи прокурорга ўз эътирозларини етказади, прокурор узил-кесил қарор қабул қилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.