Jinoyat-protsessual kodeksi

349-modda. Дастлабки терговда жамоатчиликнинг иштироки

Терговчи жиноятларнинг олдини олиш ва уларни фош этиш учун жамоатчиликни жалб қилишга ҳақлидир. Шу мақсадда у жамоат бирлашмаларига, жамоаларга, аҳолига жиноят иши учун аҳамиятга молик маълумотлар ҳақида хабар қилишни, қидирилаётган шахслар ёки нарсалар турган жойни кўрсатишни сўраб мурожаат қилади. Жамоат бирлашмалари ва жамоалар терговчининг илтимосига кўра, айрим тергов ҳаракатларида иштирок этиш учун ўз ораларидан холислар, таржимонлар, мутахассисларни тавсия қилишлари мумкин. Жамоатчилик вакиллари бўлмиш холисларга, таржимонларга, мутахассисларга нисбатан ушбу Кодекснинг тегишли процесс иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва бурчлари тўғрисидаги қоидалари тўлиқ татбиқ этилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.