Jinoyat-protsessual kodeksi

347-modda. Терговчининг топшириқларини бажариш

Ҳар бир терговчи ўз юритувида бўлган жиноят иши бўйича Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида исталган жойда бирор тергов ҳаракатини шахсан ўзи бажаришга ёхуд уни ўтказишни бошқа терговчига ёки суриштирувчига топширишга ҳақлидир. Терговчининг топшириғида ижро этувчи учун мажбурий бўлган ижро муддати кўрсатилади. Терговчининг топшириғини бу муддат ичида ижро этишнинг иложи бўлмаса, топшириқ олган шахс топшириқ берган терговчига топшириқ қачон бажарилиши мумкинлиги тўғрисида ёзма равишда, телеграмма ёки телефонограмма орқали хабар қилади ва унинг кўрсатмаларига биноан топшириқни бажаришни давом эттиради.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.