Ушбу Кодекснинг 322-моддасида назарда тутилган сабаб ва асослар мавжуд бўлган тақдирда жиноят ишини қўзғатиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи, прокурор шунингдек терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси қарор чиқаради.
Қарорда: ишни қўзғатиш сабаблари ва асослари; Жиноят кодексининг жиноят иши қўзғатилган жиноятни назарда тутувчи моддаси; бундан буён ишни ўз юритувига олувчи мансабдор шахс кўрсатилади.
Жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги қарорнинг кўчирма нусхаси ушбу ишнинг тергов қилиниши устидан назоратни амалга ошириши лозим бўлган прокурорга юборилади.
Иш қўзғатилгандан кейин узоққа чўзилган жиноятларнинг олдини олиш ва жиноятлар такрорланишига йўл қўймаслик, шунингдек иш учун аҳамияти бўлиши эҳтимол тутилган жиноят изларини, нарсаларни, ҳужжатларни ва электрон маълумотларни мустаҳкамлаш ва қўриқлаш юзасидан дарҳол чоралар кўриш лозим.
Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлган фактлар бўйича тадбиркорлик субъектига нисбатан жиноят ишини қўзғатишга фақат Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорларининг розилиги билан ёхуд Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарининг розилиги билан йўл қўйилади.
lex.uz’dagi asl matnJinoyat-protsessual kodeksi
331-modda. Жиноят ишини қўзғатиш тартиби
(331-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.