Жиноят ишини тергов қилиш суриштирув ёки дастлабки тергов шаклида амалга оширилади.
Дастлабки тергов ушбу Кодекснинг 345-моддаси иккинчи — саккизинчи қисмларида назарда тутилган жиноят ишлари бўйича, шунингдек ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда ўтказилади.
Суриштирув ушбу Кодекснинг 381²-моддаси биринчи — учинчи қисмларида назарда тутилган жиноят ишлари бўйича ўтказилади.
Тергови суриштирув шаклида ўтказиладиган жиноят ишлари терговнинг ҳар томонлама, холисона ва тўла ўтказилишини таъминлаш мақсадида ушбу Кодекснинг 381⁵-моддасига мувофиқ прокурорнинг асослантирилган қарорига кўра дастлабки тергов олиб бориш учун топширилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matnJinoyat-protsessual kodeksi
320³-modda. Жиноят ишини тергов қилиш
(320³-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 февралдаги ЎРҚ-1038-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2025 й., 03/25/1038/0188-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.