Jinoyat-protsessual kodeksi

318-modda. Процессуал чиқимлар

(318-модда биринчи қисмининг 7¹-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)

Процессуал чиқимлар: 1) жабрланувчиларга ва уларнинг вакилларига, гувоҳларга, экспертларга, мутахассисларга, таржимонларга, холисларга уларнинг процессуал ҳаракатлар ўтказиладиган жойга келиб кетиш, турар жойни ижарага олиш харажатларини қоплаш учун, шунингдек суткалик харажат пули тариқасида бериладиган суммадан; 2) доимий иш ҳақи олмайдиган жабрланувчиларга ва уларнинг вакилларига, гувоҳларга, холисларга уларни одатдаги машғулотидан чалғитганлик учун тўланадиган суммадан; 3) экспертларга, таржимонларга, мутахассисларга улар суриштирув, дастлабки тергов ёки судда ўз вазифаларини бажарганлиги учун тўланадиган ҳақдан, ана шу вазифалар хизмат топшириғи тартибида бажарилган ҳоллар бундан мустасно; 4) ушбу Кодекснинг 50-моддасига мувофиқ судланувчи тўловдан озод қилинган тақдирда юридик ёрдам кўрсатганлик учун ҳимоячига тўланадиган ҳақдан; 5) ашёвий далилларни сақлаш ва жўнатиш билан боғлиқ харажатлар суммасидан; 6) экспертиза муассасаларида экспертиза ўтказиш учун сарфланган суммадан; 7) шахсларни ушлаш, мажбурий келтириш ва қидириш учун қилинган харажатлардан; 7¹) суриштирув, дастлабки тергов ёки суд мажлисини видеоконференцалоқадан фойдаланган ҳолда ўтказиш чоғида қилинган харажатлардан; 8) жиноят ишини юритишда қилинган бошқа харажатлардан иборат бўлади. Ушбу модданинг 1, 2, 3, 4 ва 7¹-бандларида кўрсатилган суммалар суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажримига мувофиқ бюджет маблағлари ҳисобидан тўланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.