Jinoyat-protsessual kodeksi

314-modda. Муддатларни ҳисоблаш

(314-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)

Ушбу Кодексда белгиланган муддатлар, шунингдек қонунда назарда тутилган ҳолларда суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими билан тайинланган муддатлар соатлар, суткалар ва ойлар билан ҳисобланади. Муддатларни ҳисоблашда муддатнинг ўтиши бошланган соат, сутка ҳисобга олинмайди, аммо бу қоида ушлаб туриш, қамоқда сақлаш ёки уй қамоғида ва тиббий муассасада бўлиш муддатларини ҳисоблашга тааллуқли эмас. Муддатни ҳисоблашда ишдан ҳоли вақт ҳам эътиборга олинади. Муддатлар суткалар билан ҳисобланганда муддат охирги суткада соат 24-00 да тугайди. Тегишли ҳаракат судда, прокуратурада ёки бошқа давлат муассасасида бажарилиши лозим бўлса, муддат ушбу муассасаларда иш вақти тамом бўлиши билан тугайди. Ойлар билан ҳисобланадиган муддат охирги ойнинг муддат бошланган кунига тўғри келган санасида тугайди, муддатнинг тугаши тегишли санаси бўлмаган ойга тўғри келса, муддат шу ойнинг сўнгги суткасида тамом бўлади. Муддатнинг тугаши ишдан ҳоли кунга (дам олиш, байрам кунига) тўғри келса, муддат шундан кейинги биринчи иш кунида тугайди, ушлаб туриш, қамоқда сақлаш ёки уй қамоғида ва тиббий муассасада бўлиш муддатини ҳисоблаш ҳоллари бундан мустасно.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.