Жиноят-процессуал кодекси

274-modda. Пул ундириш ва жарима солиш тўғрисидаги масалани суд томонидан ҳал қилиш тартиби

Ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда пул ундириш ва жарима солиш жиноят ишини кўриш қайси судга тааллуқли бўлса, шу суд томонидан амалга оширилади. Процессуал мажбуриятларни ёки тартибни бузишга бевосита суд мажлисида йўл қўйилган бўлса, жарима солиш ҳақидаги ажрим ишни кўраётган суд томонидан шу мажлиснинг ўзида чиқарилади. Бошқа ҳолларда пул ундириш тўғрисидаги масала суд томонидан пул ундириладиган шахс чақирилиб ҳал қилинади. Мазкур шахснинг узрсиз сабабларга кўра келмаслиги ишни кўришга монелик қилмайди. Суд мажлисида суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан тартиббузарлик тўғрисида тузилган баённома ва унга илова қилинган материаллар ёхуд суд мажлиси баённомасидан олинган тегишли кўчирма ўқиб эшиттирилади. Шундан сўнг жавобгарликка тортилаётган шахснинг изоҳлари, суд мажлисида прокурор қатнашаётган бўлса, унинг фикри эшитилади ва ажрим чиқарилади. Таржимонга, мутахассисга, кафилга пул ундириш ёхуд суд мажлиси залида тартибни бузган шахсга жарима солиш тўғрисидаги ажримни чиқарган суд бу ажримнинг ижросини уч ойгача муддатга кечиктиришга ёки ижронинг бўлиб-бўлиб бажарилишига рухсат беришга ҳақлидир.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

ПУЛ УНДИРИШ ВА ЖАРИМА СОЛИШ ТАРТИБИ Нимани ангlatadi Суд жиноят ишини кўриш жараёнида процессуал қоидаларни бузган шахсларга жарима солиши ёки уларга пул ундириши мумкин. Бу жарима ва пул ундириш масалалари суд томонидан махсус ажрим чиқариш орқали ҳал қилинади. Суд мажлисида тартибни бузган шахсга дарҳол жарима солиши, бошқа ҳолларда эса шахсни чақириб ўзи қўл қўйган ажримни эшиттириши керак. Кимга тегишли Бу қоида жиноят ишини кўриш жараёнида жарима солиш ва пул ундириш масалалари бўйича суд томонидан қўлланилади. Амалда Агар суд мажлисида адвокат ёки тарғибот ишчиси тартибни бузса, суд дарҳол жарима чиқариши мумкин. Агар ҳужжатларни топшириш муддатини сўзатган шахс бўлса, суд уни чақириб ўзи қўл қўйган ажримни эшиттиради ва жарима чиқарадиди.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.