Шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома суриштирув ёки дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси томонидан, мазкур суднинг судьяси бўлмаган ёхуд тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раисининг кўрсатмасига биноан бошқа тегишли суднинг тергов судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома ёпиқ суд мажлисида, материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан қирқ саккиз соат ичида кўриб чиқилади.
Шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома прокурор, ҳимоячи, шунингдек, агар ишда қатнашаётган бўлса, ўзига нисбатан экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштириш масаласи кўриб чиқилаётган шахсларнинг манфаатларини ифодаловчи жабрланувчининг вакили, гувоҳнинг адвокати, қонуний вакиллар иштирокида кўриб чиқилади. Тиббий муассасага жойлаштирилаётган шахс, агар унинг соғлиғи имкон берса, суд мажлисида қатнашишга ҳақли. Зарур ҳолларда суриштирувчи ёки терговчи судга чақирилиши мумкин.
Суд мажлисининг жойи, санаси ва вақти ҳақида лозим даражада хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш учун монелик қилмайди.
Шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш прокурорнинг маърузаси билан бошланади, у мазкур процессуал мажбурлов чорасини қўллаш заруратини асослаб беради. Сўнгра тиббий муассасага жойлаштирилаётган шахс, агар у суд мажлисида иштирок этаётган бўлса, ҳимоячи, судда ҳозир бўлган бошқа шахслар эшитилади, тақдим қилинган материаллар текширилади. Шундан кейин судья ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради.
Айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома суриштирув ёки дастлабки тергов юритилаётган жойда ёки тиббий муассаса жойлашган ерда, ушбу моддада назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади.
Айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда суд тақдим этилган материалларнинг асослилигини, шунингдек процессуал нормаларга ва талабларга риоя этилганлигини ҳисобга олади.
lex.uz’dagi asl matnJinoyat-protsessual kodeksi
267-modda. Шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги ёки айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш ҳақидаги илтимосномани кўриб чиқиш
(267-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 январдаги ЎРҚ-1022-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2025 й., 03/25/1022/0083-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.