Jinoyat-protsessual kodeksi

254-modda. Ҳарбий хизматчининг хулқ-атвори устидан қўмондонлик кузатуви

(254-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Айбланаётган муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчиси ёки ўқув йиғинига чақирилган ҳарбий хизматга мажбур шахс суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими бўйича ҳарбий қисм, қўшилма, ҳарбий муассаса, ҳарбий ўқув юрти қўмондонлигининг кузатувига берилиши мумкин. Қўмондонлик кузатуви қонунчиликда назарда тутилган ва айбланувчининг муносиб хулқ-атворда бўлишини таъминлайдиган чораларни кўришдан иборат. Ушбу эҳтиёт чорасини қўллаш, бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисидаги суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ва суднинг ажрими қўмондонлик учун мажбурийдир, унга ҳарбий хизматчи устидан кузатув ўрнатиш заруратини келтириб чиқарган айбловнинг моҳияти тушунтирилиши лозим. Олдини олиш мақсадида мазкур эҳтиёт чораси қўлланилган ҳаракатлар айбланувчи томонидан содир этилган тақдирда, қўмондонлик суриштирувчини, терговчини, прокурорни ёки судни бу ҳақда дарҳол хабардор қилиши шарт.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.