Jinoyat-protsessual kodeksi

251-modda. Шахсий кафиллик

(251-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)

Шахсий кафиллик ишончга сазовор бўлган шахсларнинг айбланувчи, судланувчи муносиб хулқ-атворда бўлишига кафил эканликлари ҳақида ёзма мажбурият олишидан иборатдир. Кафиллар сонини суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд белгилайди. Алоҳида ҳолларда юксак ишончга сазовор бўлган битта шахс ҳам кафил бўлиши мумкин. Кафиллар ушбу эҳтиёт чораси қўлланилишига сабаб бўлган айбловнинг моҳияти, айбланувчига қўлланилиши мумкин бўлган жазо, олдини олиш мақсадида кафиллик тариқасидаги эҳтиёт чораси кўрилган ҳаракат айбланувчи, судланувчи томонидан содир этилган тақдирда кафилларнинг жавобгарлиги ҳақида огоҳлантирилиши лозим. Бу маълумотлар кафилликка бериш баённомасида қайд қилиниб, уни шу эҳтиёт чорасини қўллаётган мансабдор шахс, айбланувчи, судланувчи ва кафиллар имзолаши лозим ёки бу маълумотлар суд мажлиси баённомасида акс эттирилади. Бундан ташқари, ҳар бир кафилликка олувчи кафиллик тўғрисида тилхат беради. Кафиллар уларни жавобгарликка тортиш учун сабаб бўладиган асослар келиб чиққунга қадар ўз зиммаларига олинган мажбуриятлардан воз кечишлари мумкин. Кафиллар айбланувчининг, судланувчининг хулқ-атворини кузатишга имкони бўлмаганлигини баҳона қилишга ҳақли эмаслар, улар бартараф этиб бўлмайдиган вазиятнинг таъсирини исботлаб берадиган ҳоллар бундан мустасно. Айбланувчи, судланувчи олди олиниши учун шахсий кафиллик қўлланилган ҳаракатларни содир этган тақдирда, кафил қонунда белгиланган жавобгарликка тортилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.