Jinoyat-protsessual kodeksi

239-modda. Эҳтиёт чораси қўлланилиши мумкин бўлган шахслар

(239-модда учинчи қисмининг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 14 августдаги ЎРҚ-1165-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1165/0841-сон)

Эҳтиёт чораси фақат айбланувчиларга, судланувчиларга, маҳкумларга ва ақли норасолик ҳолатида ижтимоий хавфли қилмишлар содир этган ёки жиноят содир этганидан кейин руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин. Алоҳида ҳолларда, ишни судга қадар юритиш босқичида ушлаб турилган гумон қилинувчига нисбатан суд томонидан қамоққа олиш, уй қамоғи ёки гаров тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилиши мумкин. Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси: 1) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати ва Сенати аъзосига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг тегишли палатаси ёки унинг Кенгаши розилиги билан; 2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг розилиги билан; 2¹) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Президентининг розилиги билан; 3) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатига, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашининг депутатига нисбатан — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, тегишли халқ депутатлари Кенгаши розилиги билан; 4) Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяларига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг розилиги билан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларининг, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судларининг, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларининг, туманлараро иқтисодий судларнинг, туманлараро маъмурий судларининг ва Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судларининг судьяларига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг хулосаси мавжуд бўлганда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг розилиги билан; 4¹) Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг аъзосига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг розилиги билан; 5) прокурор ва прокуратура терговчисига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг розилиги билан қўлланилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.