Ашёвий, ёзма ва рақамли далилларни сақлаш, шунингдек ушбу далилларнинг экспертизага юборилганлиги ёки жиноят иши бошқа терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов органига, прокурорга ёхуд судга ўтказилганлиги муносабати билан уларни бошқа жойга юбориш чоғида ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар йўқолишининг, шикастланишининг, бузилишининг, бир-бирига қўшилиб ёки аралашиб кетишининг олдини олиш чоралари кўрилиши керак.
Ишни ўтказишда у билан бирга юборилаётган ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар илова хатда ёки унга илова қилинаётган рўйхатда санаб ўтилади. Бундан ташқари айблов хулосасига ёки айблов далолатномасига илова қилинган маълумотномада ишдаги мавжуд барча ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар хар бирининг қаерда эканлиги кўрсатилган холда бирма-бир санаб ўтилган бўлиши керак.
Ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар почта ёки чопар орқали етказиб берилганда терговга қадар текширувни амалга ошираётган органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судья олинган далилларни холислар иштирокида, зарур бўлган ҳолларда эса эксперт ёхуд мутахассислар иштирокида кўздан кечиради ва уларни илова хати ёки рўйхати билан солиштиради. Кўздан кечириш жараёни ва натижалари тўғрисида баённома тузилади.
Ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар улар ҳақидаги масала суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими билан ёхуд терговга қадар текширувни амалга ошираётган орган мансабдор шахсининг, суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ишни тугатиш тўғрисидаги қарори билан ҳал қилинмагунига қадар сақлаб турилади. Ушбу Кодекснинг 210-моддасида назарда тутилган ҳолларда ашёвий далиллар тўғрисидаги қарор иш юритиш тамом бўлгунига қадар қабул қилиниши мумкин.
Ашёвий, ёзма ва рақамли далил сифатида ишга қўшиб қўйилган нарсага, ҳужжатга ва (ёки) электрон маълумотларга эгалик қилиш ҳуқуқи тўғрисидаги низо фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида ҳал қилиниши лозим бўлганда ушбу нарса, ҳужжат ва (ёки) электрон маълумотлар фуқаровий иш бўйича суд чиқарган ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар сақланиши керак.
lex.uz’dagi asl matnJinoyat-protsessual kodeksi
208-modda. Ашёвий, ёзма ва рақамли далилларни сақлаш ҳамда бошқа жойга юбориш
(208-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.