Jinoyat-protsessual kodeksi

205-modda. Ашёвий, ёзма ва рақамли далилларни олиш усуллари

(205-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)

Ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар сифатида фойдаланиладиган нарсалар, ҳужжатлар, электрон маълумотлар ва бошқа ёзувлар ҳодиса содир бўлган жойни ёки бошқа жойларни, биноларни, шунингдек техника воситаларини, телекоммуникация тармоқларини ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғини кўздан кечириш чоғида, таниб олиш учун кўрсатиш, гувоҳлантириш, мурдани эксгумация қилиш, эксперт текшируви учун намуналар олиш, кўрсатувни ҳодиса юз берган жойда текшириш чоғида, олиб қўйиш, тинтув ёки эксперимент ўтказиш чоғида олиниши мумкин ёхуд улар ушбу Кодекснинг 198 — 202-моддаларида назарда тутилган тартибда терговга қадар текширувни амалга ошираётган органнинг мансабдор шахсига, суриштирувчига, терговчига, прокурорга ёки судга тақдим этилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.