Jinoyat-protsessual kodeksi

194-modda. Шифокор ёки бошқа мутахассис томонидан намуналар олиш тартиби

Суриштирувчи, терговчи ёки суд тегишли шахсни, шунингдек ундан намуна олиш тўғрисидаги қарорни ёки ажримни шифокорга ёки бошқа мутахассисга юборади. Шифокорни, бошқа мутахассисни, холисларни рад этиш масаласини қарор ёки ажрим чиқарган суриштирувчи, терговчи ёки суд ҳал қилади. Шифокор ёки бошқа мутахассис зарур ҳаракатларни бажаради ва эксперт текшируви учун намуналар олади. Бунда оғриқ бермайдиган ҳамда инсон ҳаёти ва саломатлиги учун хавфли бўлмаган илмий-техникавий воситалардан фойдаланилиши мумкин. Намуналар ўралиб ва муҳрланиб, суриштирувчи, терговчи ёки судга юборилади. Текшириш учун ҳайвонлардан намуналар олиш зарурати туғилса, суриштирувчи, терговчи ёки суд тегишли қарорни ёхуд ажримни ветеринарга ёки бошқа мутахассисга юборади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.