Jinoyat-protsessual kodeksi

192-modda. Намуна олишда мажбурлов чегараси

Ўзидан намуна олиниши учун келишдан бош тортаётган гумон қилинувчилар, айбланувчилар, судланувчилар, жабрланувчилар мажбурий келтирилиши мумкин, бунда, башарти қўлланиладиган усуллар оғриқ бермайдиган ҳамда инсон ҳаёти ва саломатлиги учун хавфсиз бўлса, улардан мажбурлов йўли билан намуналар олинади. Ўзга шахслардан намуналар фақат ушбу Кодекснинг 190-моддасида назарда тутилган ҳолларда ҳамда таносил касаллиги ва бошқа юқумли касалликларни аниқлаш билан боғлиқ бўлган ҳолларда мажбурлов йўли билан олиниши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.