Текширилаётган субъектнинг мансабдор шахслари ёки вакиллари қуйидагиларга ҳақли:
текширувчи шахслардан тафтиш ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатларни талаб қилиш, хизмат гувоҳномаси, шунингдек тафтишга рухсат бериш тўғрисидаги махсус гувоҳнома билан танишиш;
ўз фаолияти тафтишдан ўтказилиши тўғрисида тегишли ахборотга эга бўлиш, тафтиш ўтказувчи шахслар томонидан тадбирлар ўтказилиши чоғида тушунтиришлар бериш ва уларда ҳозир бўлиш;
тафтиш ўтказувчи шахсларнинг ўз ваколатига кирмайдиган масалаларга доир талабларини бажармаслик ва ушбу шахсларни тафтиш мавзуига тааллуқли бўлмаган ҳужжатлар, ахборот ва материаллар билан таништирмаслик;
хизмат гувоҳномасини, тафтишга рухсат бериш тўғрисидаги махсус гувоҳномани, тафтишни тайинлаш ҳақидаги қарорнинг ёки ажримнинг, ваколатли органнинг тафтиш ўтказиш тўғрисидаги буйруғининг кўчирма нусхаларини тақдим этмаган шахсларни тафтиш ўтказиш учун ҳудудга ва биноларга киритмаслик, шунингдек тафтиш муддатлари бошланмаган ёки ўтиб кетган ёхуд тафтиш ўтказувчи шахс текширувларни рўйхатдан ўтказиш китобини тўлдиришни рад этган тақдирда, ҳудудга ва биноларга киритмаслик;
тафтиш тугалланган кунда тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг бир нусхасини тафтиш ўтказувчи шахслардан олиш;
қонунчиликда белгиланган тартибда тафтиш натижалари устидан шикоят қилиш, шу жумладан суриштирувчига, терговчига, прокурорга ёки судга қўшимча ёки қайта тафтиш тайинлаш тўғрисида илтимоснома киритиш йўли билан шикоят қилиш.
Текширилаётган субъектнинг мансабдор шахслари ёки вакиллари:
тафтиш ўтказувчи шахсларни тафтиш ўтказиш учун ҳудудга ва биноларга киритиши;
тафтиш ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни, ахборотни ва материалларни тафтиш ўтказувчи шахсларнинг қонуний талабига кўра тақдим этиши;
тафтиш ўтказувчи шахсларнинг ўз мажбуриятларини бажаришида уларга кўмаклашиши шарт.
lex.uz’dagi asl matnJinoyat-protsessual kodeksi
187¹⁰-modda. Текширилаётган субъект мансабдор шахсларининг ёки вакилларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
(187¹⁰-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.