Экспертиза тайинлаш тўғрисида терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи қарор, суд эса ажрим чиқаради. Унда: экспертиза тайинлаш учун асос бўлган сабаблар; экспертизага юборилаётган ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар ёки бошқа объектлар, уларнинг қачон, қаерда ва қайси ҳолатда топилганлиги ва олинганлиги; иш материаллари бўйича экспертиза ўтказишда эса эксперт хулосаси асосланиши лозим бўлган маълумотлар; эксперт олдига қўйилган саволлар; экспертиза муассасасининг номи ёки экспертиза ўтказиш топширилган шахснинг фамилияси кўрсатилиши лозим.
Зарур ҳолларда экспертиза жиноят иши қўзғатилишидан олдин ҳам тайинланиши мумкин.
Экспертиза ўтказиш тўғрисидаги қарор ёки ажрим унга тааллуқли шахслар учун мажбурийдир.
lex.uz’dagi asl matnJinoyat-protsessual kodeksi
180-modda. Экспертиза тайинлаш тўғрисидаги қарор ёки ажрим
(180-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.