Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг телефонлари ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларини эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш суднинг ажримига биноан амалга оширилади.
Жабрланувчига, гувоҳга, худди шунингдек уларнинг қариндошлари ва яқинларига нисбатан куч ишлатиш, товламачилик ёки бошқа қонунга хилоф ҳаракатлар содир этиш хавфи мавжуд бўлган тақдирда, ушбу шахсларнинг аризалари бўйича ёхуд уларнинг ёзма розилиги ҳамда суднинг розилиги билан уларнинг телефонлари ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш амалга оширилиши мумкин.
Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш ҳақида чиқарилган қарор бир сутка давомида қонуний кучга эга бўлади.
Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш тўғрисидаги қарор ёки ажрим унда эшитиб туриладиган ахборотнинг хусусияти ҳамда ҳажми, шунингдек сўзлашувларни эшитиб туришни, узатиладиган ахборотни олишни ва натижаларини қайд этиш шакли белгиланиб, махсус ваколатли давлат органига ижро этиш учун юборилади. Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш олти ойдан ортиқ давом этиши мумкин эмас.
Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш чоғида олинган ахборот қайд этилиши (ёзилиши) керак. Қайд этилган ахборот (ёки ёзув) тергов ҳаракати баённомасига қўшиб қўйилиши лозим.
lex.uz’dagi asl matnJinoyat-protsessual kodeksi
170-modda. Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш тартиби
(170-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 январдаги ЎРҚ-1022-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2025 й., 03/25/1022/0083-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.