Jinoyat-protsessual kodeksi

167-modda. Почта-телеграф жўнатмаларини кўздан кечириш ва олиб қўйиш

(167-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)

Суриштирувчи ёки терговчи алоқа муассасасига бориб, ушлаб турилган почта-телеграф жўнатмаларини холислар иштирокида, зарурат бўлганда эса тегишли мутахассис иштирокида очади ва кўздан кечиради. Иш учун аҳамиятга эга бўлган маълумотлар, нарсалар, ҳужжатлар, электрон маълумотлар топилган тақдирда, суриштирувчи, терговчи тегишли почта-телеграф жўнатмаларини олиб қўяди ёхуд улардан нусха кўчириш билан чегараланади. Кўздан кечирилган жўнатмаларда иш учун аҳамиятга эга бўлган маълумотлар, нарсалар, ҳужжатлар, электрон маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда, суриштирувчи, терговчи кўздан кечирилган хат-хабарни эгасига етказиш тўғрисида ёки уни ўзи белгилаган муддатгача ушлаб туриш ҳақида кўрсатма беради. Ушланган жўнатмалар кўздан кечирилган ҳар бир ҳолда баённома тузилиб, унда қайси почта-телеграф жўнатмалари кўздан кечирилганлиги, нималар олинганлиги ва нималар эгаларига юборилиши, нималар эса вақтинча ушлаб қолиниши кераклиги, қайси жўнатмалардан нусхалар олинганлиги кўрсатилиши лозим. Баённома ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда тузилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.