Суриштирувчи, терговчи олиб қўйиш ёки тинтув ўтказилгани тўғрисида ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя қилган ҳолда баённома тузади. Суд томонидан ўтказилган нарсаларни, ҳужжатларни ва электрон маълумотларни олиб қўйиш натижалари суд мажлиси баённомасида акс эттирилади.
Баённомада нарсаларнинг, ҳужжатларнинг ва электрон маълумотлар мавжуд бўлган электрон жисмларнинг айнан қаерда ва қандай шароитда топилганлиги, ихтиёрий равишда берилганлиги ёки мажбурий равишда олинганлиги кўрсатилиши керак. Барча олинган нарсалар, ҳужжатлар ва электрон маълумотлар мавжуд бўлган электрон жисмлар баённомада бирма-бир қайд қилиниб, уларнинг миқдори, ўлчови, оғирлиги, ҳар қайсисининг ўзига хос белгилари кўрсатилиши, зарурат бўлган тақдирда ўралиши ва муҳрланиши керак.
Олиб қўйиш ёки тинтув вақтида изланаётган нарсаларни ёки ҳужжатларни ёхуд электрон маълумотларни йўқ қилишга ёки яширишга уриниш ҳоллари содир бўлган тақдирда, бу ҳол суриштирувчи ёки терговчи томонидан кўрилган чоралар ҳам кўрсатилиб баённомада акс эттирилиши лозим.
lex.uz’dagi asl matn163-modda. Олиб қўйиш ёки тинтув баённомаси
(163-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Oddiy tilda
ОЛИБ ҚЎЙИШ ЁКИ ТИНТУВ БАЁННОМАСИ
Нимани ангlatadi
Суриштирувчи ёки терговчи жинояткор ишида нарсалар, ҳужжатлар ва электрон маълумотларни қидириб топганда, уларни қаерда, қандай шароитда топганлигини ёзма баённомада ёзиб қўйиши керак. Баённомада ҳар бир топилган нарса ва ҳужжатнинг сони, ўлчови, ўзига хос белгилари кўрсатилади. Агар нарсаларни йўқ қилиш ёки яширишга уринилган бўлса, бу ҳам баённомада ёзилиши керак.
Кимга тегишли
Бу талаб суриштирувчи, терговчи ва суд мажлисига тегишли.
Амалда
Полиция уйда қидириб ўқ, қўрғон ва ноқонун пул топди. Баённомада ёзилди: "Ўқ 50 та, қўрғон 2 та, доллар 5000 ўзбек сўмга айланган, шкафнинг икки қаватида топилди, ўралди ва муҳрланди."
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.