Jinoyat-protsessual kodeksi

161-modda. Олиб қўйиш ва тинтув ўтказиш тартиби

(161-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 январдаги ЎРҚ-1022-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2025 й., 03/25/1022/0083-сон)

Суриштирувчи ёки терговчи олиб қўйиш ёки тинтув ўтказиш ҳақидаги қарорга ёки ажримга асосан иш учун аҳамиятли бўлган нарсаларни, ҳужжатларни ва электрон маълумотларни қидириб топиш мақсадида турар жойга ёки бошқа бинога киришга ҳақлидир. Суриштирувчи, терговчи олиб қўйиш ёки тинтув ўтказишга киришишдан олдин олиб қўйиш ёки тинтув ўтказилаётган шахсни қарор ёки ажрим билан таништириб имзо қўйдириши шарт. Суриштирувчи, терговчи олиб қўйиш ёки тинтув ўтказилаётган бинода ёки ўзга жойда турган шахсларнинг олиб қўйиш ёки тинтув тамом бўлгунга қадар шу бино ёки жойдан чиқиб кетишини, шунингдек уларнинг бир-бирлари билан ёки бошқа шахслар билан гаплашишини тақиқлаб қўйишга ҳақлидир. Суриштирувчи, терговчи олиб қўйиш чоғида қарор ёки ажрим билан таништирганидан кейин олиниши лозим бўлган нарсаларни, ҳужжатларни ва электрон маълумотларни ихтиёрий равишда беришни таклиф қилади, таклиф рад этилган тақдирда мажбурий равишда олади. Агар бу нарсалар, ҳужжатлар ва электрон маълумотлар олиб қўйишни амалга ошириш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда кўрсатилган жойдан топилмаса, у ҳолда тинтув ўтказилади. Суриштирувчи, терговчи тинтув ўтказишга киришаётганида қарорни ёки ажримни тақдим этганидан кейин олиб қўйилиши керак бўлган нарсаларни, ҳужжатларни ёки электрон маълумотларни беришни таклиф этади. Агар улар ихтиёрий равишда берилса, олиб қўйиш баённомаси тузилади. Агар қидирилаётган нарсалар, ҳужжатлар ёки электрон маълумотлар берилмаса ёхуд тўлиқ ҳолда берилмаса, тинтув ўтказилади. Тинтув чоғида тинтув ўтказиш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда кўрсатилган нарсалар ёки ҳужжатлар ёхуд электрон маълумотлар қидирилади ва олинади. Иш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа нарсалар, ҳужжатлар ёки электрон маълумотлар, худди шунингдек сақланиши тақиқланган ашёлар топилган тақдирда, улар ҳам олиб қўйилиши лозим. Суриштирувчини, терговчини бу нарсаларни ёки ҳужжатларни ёхуд электрон маълумотларни олиб қўйишга ундаган асослар тинтув ўтказилганлиги ҳақидаги баённомада акс эттирилади. Олинаётган нарсаларнинг, ҳужжатларнинг ва электрон маълумотларнинг ҳаммаси холисларга, олиб қўйиш ёки тинтув ўтказишда ҳозир бўлган бошқа шахсларга кўрсатилади, баённомада тўлиқ акс эттирилади, зарурат бўлган тақдирда ўралиб, муҳрланади. Ўровни очишга ва муҳрни олиб ташлашга кейинги иш юритиш давомида фақат холислар иштирокида йўл қўйилади. Олиб қўйиш ёки тинтув ўтказиш вақтида ёпиқ биноларни ёки буюмлар сақланадиган жойни унинг эгаси ўз ихтиёри билан очиб беришдан бош тортса, суриштирувчининг, терговчининг ўзи уларни очишга ҳақлидир. Бунда зарурат бўлмаганда қулфлар, эшиклар ва бошқа нарсаларнинг шикастлантирилишига йўл қўйилмаслиги ҳамда уйдаги саранжомлик бузилмаслиги лозим. Шахсий электрон маълумотларни олиб қўйиш ва тинтув қилиш қонунга ҳамда суднинг қарорига асосан амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.