Терговга қадар текширув, суриштирув ёки дастлабки тергов босқичида кўздан кечириш холислар иштирокида ўтказилади. Жиноят иши кўрилаётган вақтда кўздан кечиришга зарурат туғилса, суд бу ҳақда ажрим чиқаради ва кўздан кечиришни тарафлар иштирокида ўтказади.
Зарур ҳолларда терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки суд кўздан кечириш чоғида ўлчов ўтказади, фотосуратга, кинотасвирга, видеоёзувга туширади, режалар, схемалар, чизмалар тузади, излардан қолиплар ва нусхалар олади. Бу ишларни бажаришга ёрдам бериш учун кўздан кечиришга мутахассислар жалб қилиниши мумкин.
Кўздан кечириш чоғида топилган ва олиб қўйилган барча нарсалар холисларга, тарафларга ва кўздан кечиришнинг бошқа иштирокчиларига кўрсатилиши лозим.
Кўздан кечиришда иштирок этаётган шахслар суриштирувчи, терговчи ва суднинг эътиборини ўзларининг фикрича иш ҳолатларини ойдинлаштиришга ёрдам бериши мумкин бўлган барча ҳолларга қаратишга ҳақлидирлар.
lex.uz’dagi asl matn136-modda. Кўздан кечириш тартибининг умумий қоидалари
(136-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Oddiy tilda
КЎЗДАН КЕЧИРИШ ТАРТИБИНИНГ УМУМИЙ ҚОИДАЛАРИ
Нимани ангlatadi
Кўздан кечириш — жиноят ишида жиноят содир бўлган жойни, нарсаларни ва шахсларни тўғридан-тўғри кўриб, текширишдир. Бу жараён фотосуратга, видеога туширилади ва схемалар чизилади. Кўздан кечиришда холислар, адвокатлар ва бошқа иштирокчилар бўлиши керак.
Кимга tegishli
Бу қоида терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ва суд жараёнида кўздан кечириш ўтказиш учун қўлланилади.
Amalda
Агар полиция жиноят жойида кўздан кечириш ўтказса, ўлчов олади, фотосуратга туширади, схемалар чизади. Топилган барча нарсалар ва ўлчовлар гувоҳлар ва адвокатга кўрсатилиши керак. Иштирокчилар ўз фикрларини айтиш ҳуқуқига эгадирлар.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.