Jinoyat-protsessual kodeksi

131-modda. Таниб олиш учун кўрсатиш ҳолатини мустаҳкамлаш

(131-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)

Суриштирув ёки дастлабки тергов вақтида ўтказилган таниб олиш учун кўрсатиш тўғрисида баённома тузилади. Суд муҳокамасида ўтказилган таниб олиш учун кўрсатиш суд мажлиси баённомасида қайд қилинади. Барча ҳолларда баённомага: таниб олувчи, таниб олиш учун кўрсатиш шароити, жараёни ва натижалари, таниб олиш учун кўрсатилган шахслар, уларнинг ёши, бўйи, миллати, турар жойи, кўзга ташланувчи белгилари, кийимлари; таниб олиш учун кўрсатилган нарсалар тавсифи; таниб олиш учун кўчмас объектлар кўрсатилганда эса, шунингдек таниб олувчи кўрсатган йўналишлар ва изланаётган объектга бирор аниқ жойдан бориш йўллари тўғрисидаги маълумотлар киритилиши лозим. Агар шахсни таниб олиш кўриб туришни истисно этадиган шароитларда ўтказилган бўлса, баённомага бу ҳақда тегишли ёзув киритилиши керак. Таниб олиш учун фотосуратлар кўрсатилган бўлса, баённомага фотожадвал илова қилиниши лозим. Таниб олувчининг кўрсатувлари, шунингдек унга суриштирувчи, терговчи, суд, тарафлар ёки бошқа шахслар томонидан берилган саволлар ва қайтарилган жавоблар ушбу Кодекснинг 106-моддасида назарда тутилган қоидаларга риоя қилинган ҳолда баённомага ёзиб борилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.