Шахс таниб олиш учун тергов олиб борилаётган ишга алоқаси бўлмаган, ташқи белгилари билан ўзига ўхшайдиган шахслар гуруҳи орасида холислар ҳузурида кўрсатилади. Таниб олиш учун кўрсатилаётган шахсларнинг умумий сони уч нафардан кам бўлмаслиги керак.
Таниб олинувчига таниб олиш учун кўрсатиладиган шахслар гуруҳи орасида истаган жойни эгаллаш таклиф қилинади.
Таниб олинувчи кийими, соч қирқтириши ёки тараши ёхуд бошқа белгилари билан таниб олиш учун кўрсатиладиган ўзга шахслар орасида яққол ажралиб турмаслиги лозим.
Шахсни таниб олиш учун кўрсатишнинг иложи бўлмаганда ёхуд хавфсизликни таъминлаш мақсадида унинг фотосуратидан фойдаланиш мумкин.
Таниб олиш учун жадвал қоғозга яхшилаб ёпиштирилиб, муҳрланган ва рақамланган, лекин суратга олинган шахсларнинг исми ва фамилиялари кўрсатилмаган камида учта фотосурат кўрсатилади.
Таниб олувчининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шахсни таниб олиш учун кўрсатиш суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг қарорига кўра таниб олинувчининг таниб олувчини кўриб туриши истисно этиладиган шароитларда ўтказилиши мумкин. Бу ҳолда холислар таниб олувчи турган жойда бўлади.
lex.uz’dagi asl matnJinoyat-protsessual kodeksi
127-modda. Шахсни таниб олиш учун кўрсатиш тартиби
(127-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонунига асосан олтинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.