Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисидаги илтимоснома суриштирув, дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси томонидан, мазкур суднинг судьяси бўлмаган ёхуд кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда эса Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раисининг кўрсатмасига биноан бошқа тегишли суднинг тергов судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Суд кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисидаги илтимосномани материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан йигирма тўрт соатдан кечиктирмай кўриб чиқади ва илтимосномани қаноатлантириш ҳамда суд мажлисини тайинлаш ёки илтимосномани қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида ажрим чиқаради ва бу ҳақда тарафларга хабар беради.
Илтимоснома қаноатлантирилган тақдирда, судья кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаш бўйича суд мажлисини уч суткадан кечиктирмай ўтказади.
Агар судья кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлашни илтимосномани ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижасида асоссиз деб топса, илтимосномани қаноатлантиришни рад этади.
Суднинг кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги ажрими устидан ушбу ажрим чиқарилган кундан эътиборан етмиш икки соат ичида апелляция тартибида хусусий шикоят ёки хусусий протест берилиши мумкин. Апелляция шикояти, протести ажримни чиқарган суд орқали берилади, мазкур суд йигирма тўрт соат ичида уларни материаллар билан бирга апелляция инстанцияси судига юбориши шарт. Апелляция инстанцияси судининг судьяси ушбу материалларни шикоят ёки протест билан бирга келиб тушган пайтдан эътиборан қирқ саккиз соатдан кечиктирмай якка тартибда кўриб чиқиши керак.
Апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини, протестини кўриб чиқиб, ўз ажрими билан:
судьянинг ажримини ўзгаришсиз, шикоятни ёки протестни эса қаноатлантирмасдан қолдиришга;
судьянинг ажримини бекор қилишга ва кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйишга ҳақли.
Апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан шикоят, протест берилиши мумкин эмас.
Илтимосномани қаноатлантириш рад этилганидан кейин судга такроран мурожаат қилишга фақат кўрсатувларни мустаҳкамлаш тўғрисида илтимоснома бериш учун янги асослар мавжуд бўлган тақдирдагина йўл қўйилади.
lex.uz’dagi asl matnJinoyat-protsessual kodeksi
121³-modda. Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш шартлари
(121³-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 январдаги ЎРҚ-1022-сонли Қонунига асосан биринчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2025 й., 03/25/1022/0083-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.