Jinoyat-protsessual kodeksi

108-modda. Қўшимча сўроқ

(108-модданинг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)

Қўшимча сўроқ қуйидаги ҳолларда ўтказилади: 1) сўроқ қилинувчи ишнинг ўзига маълум бўлган барча ҳолатлари тўғрисида кўрсатув бера олиши учун ушбу Кодекснинг 107-моддасида назарда тутилган сўроқнинг умумий давом этиш вақти етарли бўлмаса; 2) сўроқ қилинган шахс илгари берган кўрсатувларини тўлдириш ёки ўзгартириш истагини билдирса; 3) айбланувчига янги ёки ўзгартирилган ёхуд қўшимча айблов эълон қилинса; 4) суриштирувчи ёки терговчи томонидан илгари сўроқ қилинган шахснинг кўрсатувлари тўғри ёзилганлигини прокурор қўшимча сўроқ қилиш йўли билан текшириб кўришни лозим топса; 5) бошқа суриштирувчи ёки терговчи томонидан илгари сўроқ қилинган шахснинг кўрсатувлари тўғри ёзилганлигини ишни юритиш учун қабул қилган суриштирувчи ёки терговчи қўшимча сўроқ қилиш йўли билан текшириб кўришни лозим топса; 6) илгари сўроқ қилинган шахсга берилиши керак бўлган иш учун муҳим янги саволлар туғилса; 7) шахс сўроқ қилинганидан кейин ишга киришган захирадаги халқ маслаҳатчиси ушбу шахсни янгитдан сўроқ қилишни талаб қилса.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.