Jinoyat kodeksi

97-modda. Қасддан одам ўлдириш

(97-модда иккинчи қисмининг «н» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 23 июндаги ЎРҚ-780-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2022 й., 03/22/780/0560-сон)

Қасддан одам ўлдириш — ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш, яъни: а) икки ёки ундан ортиқ шахсни; б) ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлни; в) айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни; г) ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахсни ёки унинг яқин қариндошларини; д) бошқа шахсларнинг ҳаёти учун хавфли бўлган усулда; е) оммавий тартибсизликлар жараёнида; ж) ўта шафқатсизлик билан; з) номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш билан боғлиқ ҳолда; и) тамагирлик ниятида; к) миллий ёки ирқий адоват замирида; л) безорилик оқибатида; м) диний таассублар замирида; н) инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олиш ёки мурданинг қисмларидан фойдаланиш мақсадида; о) бошқа бирор жиноятни яшириш ёки унинг содир этилишини осонлаштириш мақсадида; п) бир гуруҳ шахслар ёки уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёхуд ўша гуруҳ манфаатларини кўзлаган ҳолда; р) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; с) ўта хавфли рецидивист томонидан қасддан одам ўлдирилиши — ўн беш йилдан йигирма беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.