Jinoyat kodeksi

94-modda. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини тайинлаш

(94-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)

Руҳий ҳолати бузилган, касаллигининг зўрайиши аломатлари бўлмаган шахсларга, шунингдек руҳий ҳолати вақтинча бузилган шахсларга нисбатан касаллик қайтарилишининг ва улар томонидан янги ижтимоий хавфли қилмишлар содир этилишининг олдини олиш учун яшаш жойи бўйича руҳий-асаб касалликлари диспансерида (туман (шаҳар) психиатрининг хонасида) мажбурий амбулатория кузатувида бўлиш ва даволаниш тайинланиши мумкин. Яшаш жойи бўйича умумий тартибли психиатрия муассасасининг умумий кузатиладиган бўлимида мажбурий даволаниш ижтимоий хавфлилиги умумий асосларда амалга оширилиши мумкин бўлган даволашни талаб этадиган ҳолат билан боғлиқ бўлган, руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан тайинланиши мумкин. Умумий тартибли психиатрия муассасасининг махсус реабилитация бўлимида мажбурий даволаниш ижтимоий хавфлилиги кўпроқ ихтиёрий тартибда амалга оширилиши мумкин бўлмаган реабилитация чоралари кўрилишини талаб этадиган ҳолат билан боғлиқ бўлган, руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан тайинланиши мумкин. Кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий даволаниш ўта ижтимоий хавфли бўлган ёки ўз хулқ-атворида умумий тартибли психиатрия шифохонаси шароитларида зарур даволаш ва реабилитация чораларини амалга ошириш имконини бермайдиган қоидабузарликларга йўл қўядиган, руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан тайинланиши мумкин. Руҳий ҳолати бузилган шахслар кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасида батамом ажратилган ҳолда сақланади ва қўриқланади. Жазони ижро этиш муассасаларининг даволаш-профилактика ёрдами кўрсатиш бўлимларида ҳамда маҳкумларга мўлжалланган ихтисослашган шифохонада мажбурий амбулатория кузатувида бўлиш ва даволаниш ақли расоликни истисно этмайдиган тарзда руҳий ҳолати бузилган, жиноят содир этиш вақтида руҳий ҳолати бузилганлиги туфайли ўз ҳаракатларининг (ҳаракатсизлигининг) аҳамиятини тўлиқ даражада англай олмаган ёки уларни бошқара олмаган шахсларга нисбатан тайинланиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.