Jinoyat kodeksi

82-modda. Жарима

(82-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)

Жарима базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан йигирма бараваригача миқдорда тайинланади. Маҳкум жарима тўлашдан олти ой муддат мобайнида бўйин товласа, суд тўланмаган жарима миқдорини базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги жаримани мажбурий жамоат ишларининг икки соатига тенглаштирган ҳолда ҳисоблаб, мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазо билан алмаштиради ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдоридаги жаримани ахлоқ тузатиш ишларининг бир ойига тенглаштирган ҳолда ҳисоблаб, ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазо билан алмаштиради.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.