Агар ҳукм қонуний кучга кирган кундан бошлаб:
а) уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган ёки озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинганда — уч йил;
б) беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганда — беш йил;
в) ўн йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганда — ўн йил;
г) ўн йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганда — ўн беш йил ичида ижро этилмаган бўлса, маҳкум асосий ва қўшимча жазолардан озод қилинади.
Агар маҳкум ушбу моддада назарда тутилган жазони ўташдан бўйин товласа, жазони ижро этиш муддати икки баравар кўпаяди ва жазони ўташдан бўйин товлаган кундан бошлаб ҳисобланади, лекин йигирма беш йилдан ошмаслиги керак.
Агар шахс ушбу моддада кўрсатилган муддатлар ўтмасдан қасддан янги жиноят содир этса, муддатларнинг ўтиши узилади. Бундай ҳолда муддатларнинг ўтишини ҳисоблаш янги жиноят содир этилган пайтдан қайтадан бошланади.
Агар жазо тайинланган кундан бошлаб йигирма беш йил ўтган бўлса, жазони ижро этиш мумкин эмас.
Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм этилган шахсга нисбатан муддатлар ўтишини қўллаш масаласи суд томонидан ҳал қилинади. Агар суд муддатлар ўтишини қўллашни лозим топмаса, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштирилади.
Ушбу моддада назарда тутилган муддатлар ушбу Кодекснинг 150 — 157-моддаларида, 158-моддасининг биринчи қисмида, 159-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида, 160, 161 ва 244²-моддаларида назарда тутилган жиноятлар учун ҳукм қилинган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.
lex.uz’dagi asl matnJinoyat kodeksi
69-modda. Жазони ижро этиш муддати ўтиб кетганлиги муносабати билан жазодан озод қилиш
(69-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 июлдаги ЎРҚ-485-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.