Агар жиноят содир этилган кундан бошлаб қуйидаги муддатлар:
а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб — икки йил;
б) унча оғир бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб — тўрт йил;
в) оғир жиноят содир этилган кундан бошлаб — саккиз йил;
г) ўта оғир жиноят содир этилган кундан бошлаб — ўн тўрт йил ўтган бўлса, шахс жавобгарликдан озод қилинади.
Жавобгарликка тортиш муддати жиноят содир этилган кундан бошлаб ҳукм қонуний кучга кирган кунгача ҳисобланади.
Агар жиноят содир этган ва жиноий жавобгарликка тортилган шахс тергов ёки суддан яширинса, муддатнинг ўтиши тўхтатилади. Айбдор ушланган ёки айбини бўйнига олиб арз қилган кундан бошлаб муддатнинг ўтиши қайтадан тикланади.
Агар оғир ёки ўта оғир жиноят содир этган шахс ушбу моддада назарда тутилган муддатлар ўтмасдан қасддан янги жиноят содир этса, муддатнинг ўтиши узилади. Бундай ҳолда жавобгарликка тортиш муддатлари янги жиноят содир этилган кундан бошлаб ҳисобланади. Қолган ҳолларда, агар шахс жавобгарликка тортиш муддатлари ўтмасдан янги жиноят содир этса, бу муддатлар ҳар бир жиноят учун алоҳида ҳисобланади.
Агар ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб ўн йил, оғир ёки ўта оғир жиноят содир этилган кундан бошлаб йигирма беш йил ўтган бўлса, шахс жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
Ушбу Кодекс Махсус қисмининг моддасида умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш назарда тутилган жиноятни содир этган шахсга нисбатан, жавобгарликка тортиш муддатларини қўллаш масаласи суд томонидан ҳал қилинади. Агар суд жавобгарликка тортиш муддатини қўллашни лозим топмаса, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўрнига озодликдан маҳрум қилиш тайинланади.
Ушбу моддада назарда тутилган муддатлар ушбу Кодекснинг 150 — 157-моддаларида, 158-моддасининг биринчи қисмида, 159-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида, 160, 161 ва 244²-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.
lex.uz’dagi asl matnJinoyat kodeksi
64-modda. Жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги муносабати билан жиноят учун жавобгарликдан озод қилиш
(64-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 июлдаги ЎРҚ-485-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.