Jinoyat kodeksi

60-modda. Бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинлаш

(60-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 июлдаги ЎРҚ-99-сонли Қонуни асосида учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилган — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 248-модда)

Агар маҳкум ҳукм чиқарилганидан кейин жазони тўла ўтамай туриб, янги жиноят содир этса, суд янги ҳукм бўйича тайинланган жазо муддатига илгариги ҳукм юзасидан ўталмай қолган жазо муддатини тўла ёки қисман қўшади. Бир неча ҳукм юзасидан ҳар хил турдаги жазоларни қўшиш йўли билан жазо тайинлашда ушбу Кодекснинг 61-моддасида назарда тутилган қоидаларга амал қилиниб, жазонинг оғирроқ тури узил-кесил тайинланади. Агар ҳукмлардан бири билан умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланган бўлса, бир неча ҳукмлар юзасидан жазоларни қўшишда енгилроқ жазо турини умрбод озодликдан маҳрум қилиш билан қоплаш орқали жазо узил-кесил тайинланади. Агар ҳукмлардан бири билан узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган бўлса, бир неча ҳукмлар юзасидан жазоларни қўшишда енгилроқ жазони оғирроғи билан қоплаш ёхуд жазоларни тўла ёки қисман қўшиш йўли билан жазо узил-кесил тайинланади. Бир неча ҳукмлар юзасидан ахлоқ тузатиш ишларига ёки хизмат бўйича чеклашга ҳукм қилиниб, иш ҳақи ёки пул таъминотидан ушлаб қолишнинг ҳар хил миқдори белгиланган ҳолларда бу жазоларнинг фақат муддатлари қўшилади. Илгариги ҳукм юзасидан ижро этилмай қолган қўшимча жазолар ҳукмлар жами тариқасида тайинланган асосий жазога қўшиб тайинланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.