Бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш, яъни мунтазам хўрлаш, азоб бериш, соғлиқнинг бузилишига сабаб бўлган баданга енгил шикаст етказиш ёки ўртача оғир шикаст етказиш, қонунга хилоф равишда озодликдан маҳрум қилиш —
икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёхуд бир йилгача интизомий қисмга юбориш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
а) бир гуруҳ шахслар томонидан;
б) қурол ишлатиб содир этилган бўлса;
в) баданга оғир шикаст етказилишга сабаб бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш одам ўлишига сабаб бўлса, —
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
а) одамларнинг ўлимига;
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
lex.uz’dagi asl matn285-modda. Бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш
(285-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Oddiy tilda
НЕМАНИ АНГЛАДАДИ
Бир-бирига бўйсунмайдиган ҳарбий хизматчилар ўртасида ўзаро ҳурмат қоидаларини бузиш. Бу ҳарбий қоидаларни қўллаб, бир-бирини ҳўрлаш, азоб бериш, жарохат етказиш ёки озодликдан ноқонуний маҳрум қилишни билдиради.
КИМГА ТЕГИШЛИ
Бир-бирига бўйсунмайдиган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги муносабатларга оид жиноятлар.
АМАЛДА
Икки ҳарбий хизматчи ўртасида низо бўлди. Бир-бири ҳўрлаб, жарохат етказди. Агар қўрол ишлатилса ёки гуруҳ томонидан содир этилса, жаза қаттийроқ бўлади — озодликдан маҳрум қилиш беш йилдан ўн йилгача.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.