Jinoyat kodeksi

278³-modda. Компьютер тизимидан, шунингдек телекоммуникация тармоқларидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш учун махсус воситаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб тайёрлаш ёхуд ўтказиш ва тарқатиш

(278³-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)

Ҳимояланган компьютер тизимидан, шунингдек телекоммуникация тармоқларидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш учун махсус дастурий ёки аппарат воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб тайёрлаш ёхуд ўтказиш ва тарқатиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Ўша ҳаракатлар: а) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; в) хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда; г) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.