Жиноят кодекси

276⁸-modda. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ҳисобланмайдиган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ҳисобланмайдиган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, ўша ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша қилмишлар: а) кўп миқдорда; б) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 270 — 276⁷-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан содир этилган бўлса, — уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Агар ушбу моддада назарда тутилган ҳаракатларни содир этган шахс ўз ихтиёри билан айбини бўйнига олиш тўғрисида ҳокимият органларига арз қилса ва гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ҳисобланмайдиган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни топширса, жазодан озод қилинади.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

Nimani anglatadi Бу модда қонунга хилоф равишда кучли таъсир қилувчи моддаларни (гиёҳвандлик ёки психотроп эмас) тайёрлаш, олиш, сақлаш ёки ташишни жазолайди. Агар шахс ўтказиш мақсадисиз бўлса ва маъмурий жазо олганидан кейин қайта қилса, жазо қатталашади. Kimga tegishli Бу жиноят қилмишлари гиёҳвандлик ёки психотроп моддалари билан боғлиқ бўлмаган кучли таъсир қилувчи моддаларни қонунга хилоф равишда ишлатувчи ёки ташиб юрувчи барча шахсларга тегишли. Amalda Ёш ўқувчи ўзи ишлатиш учун интернетдан заказ қилган энергетик модда ҳавфли деб топилди. Агар у ўтказиш мақсадисиз бўлса, жарима ёки мажбурий ишлар билан жазоланади. Агар қайта қилса, озодликни чеклаш қўлланилади.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Bu masala bo‘yicha hujjat kerakmi?Jinoyat to‘g‘risida arizaIIB yoki prokuraturaga: o‘g‘irlik, firibgarlik, tan jarohati va boshqalar.Bepul sinab ko‘ring — oyiga 5 ta hujjat

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.