Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи ёхуд заҳарли моддаларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш ёхуд уларни ўтказиш мақсадида тайёрлаш ёхуд қайта ишлаш учун асбоб-ускуналарни тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш, жўнатиш ёки ўтказиш, —
икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмишлар:
а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 270 — 276⁵, 276⁷, 276⁸-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўташ жойларида;
г) таълим ташкилотларида, уларнинг ҳудудида ёки талабаларнинг (ўқувчиларнинг) ётоқхоналарида, болалар соғломлаштириш оромгоҳларида ёхуд талабалар (ўқувчилар) томонидан ўқув, спорт ёки жамоат тадбирларини ўтказиш учун фойдаланиладиган бошқа жойларда, шунингдек уларга туташ ҳудудларда;
д) вояга етмаган шахсга нисбатан;
е) телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмишлар:
а) ўта хавфли рецидивист томонидан;
б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб;
в) кўп миқдорда содир этилган бўлса, —
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қилмишларни содир этган шахс ўз ихтиёри билан айбини бўйнига олиш тўғрисида ҳокимият органларига арз қилса ва гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи ёхуд заҳарли моддаларни топширса, жазодан озод қилинади.
lex.uz’dagi asl matn276⁶-modda. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш
Oddiy tilda
NIMANI ANGLATADI
Бу модда қонунга хилоф равишда хавфли ва заҳарли моддаларни тайёрлаш, сақлаш ёки ўтказишни жиноят деб қарайди. Гиёҳвандлик ва психотроп моддалар эмас, балки уларга ўхшаш кучли таъсир қилувчи заҳарли моддалар хусусида сўз боради. Бундай моддаларни ўтказиш ёки уларни ўтказиш учун асбоб-ускуналарни тайёрлаш жиноят.
KIMGA TEGISHLI
Бу қонун барча шахсларга, айниқса вояга етмаганлар ва таълим муассасаларида жиноят содир этувчиларга қўлланилади.
AMALDA
Агар ўқувчи мактабда синтетик заҳарли модда сақлаб ёки бошқа ўқувчиларга ўтказмоқчи бўлса, бу модда бўйича жиноят ишини очиш мумкин ва унга 3-5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.