Jinoyat kodeksi

276¹⁰-modda. Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш

Вояга етмаган шахсни спиртли ичимликлар истеъмол қилишга, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ёхуд алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар ҳисобланмаган, лекин кишининг ақл-идрокига таъсир қиладиган воситалар ва моддаларни истеъмол этишга жалб қилиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Вояга етмаган шахсни гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини ёхуд алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни истеъмол этишга жалб қилиш, — уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар: а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари гиёҳвандлик воситаларининг, психотроп моддаларнинг ёхуд уларнинг аналогларининг ёки кучли таъсир қилувчи моддаларнинг қонунга хилоф равишда муомаласи билан боғлиқ жиноятни содир этган шахс томонидан; б) икки ёки ундан ортиқ вояга етмаган шахсга нисбатан; в) таълим ташкилотларида, уларнинг ҳудудида ёки талабаларнинг (ўқувчиларнинг) ётоқхоналарида, болалар соғломлаштириш оромгоҳларида ёхуд талабалар (ўқувчилар) томонидан ўқув, спорт ёки жамоат тадбирларини ўтказиш учун фойдаланиладиган бошқа жойларда, шунингдек уларга туташ ҳудудларда содир этилган бўлса; г) одам ўлимига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, — беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.