Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиш, ташиш ёки жўнатиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмишлар:
а) кўп миқдорда;
б) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 270 — 275, 276¹ — 276⁸-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан содир этилган бўлса, —
уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қилмишларни содир этган шахс ўз ихтиёри билан айбини бўйнига олиш тўғрисида ҳокимият органларига арз қилса ва гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини топширса, жазодан озод қилинади.
lex.uz’dagi asl matn276-modda. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар
(276-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1151-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон)
Oddiy tilda
Нимани ангlatadi
Бу модда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалари ёки уларнинг аналогларини сотиш мақсадисиз қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиш ёки ташишни жинояткор деб қарайди. Яъни, ўзи ишлатиш учун ёки бошқалар билан бўлишиш учун ноқонуний нарсаларни ўзида сақлаш жинояткор ҳисобланади.
Кимга тегишли
Бу қонун гиёҳвандлик ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўзида сақлаган ёки ташиган ҳар қандай шахсга тегишли.
Аmalда
Агар ёш одам ўзи ишлатиш учун гиёҳвандлик воситасини ўзида сақлаб қолса ва полиция топса, унга жарима ёки мажбурий жамоат ишлари берилади. Агар у бир нечта марта қайта қилса ёки кўп миқдорда сақлаб қолса, озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.