Жиноят кодекси

274-modda. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёхуд бундай восита ёки моддаларни истеъмол қилишга жалб этиш

(274-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1151-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон)

Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини тарғиб қилувчи маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш, худди шунингдек уларни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилдан икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар таълим ташкилотларида, уларнинг ҳудудида ёки талабаларнинг (ўқувчиларнинг) ётоқхоналарида, болалар соғломлаштириш оромгоҳларида ёки талабалар (ўқувчилар) томонидан ўқув, спорт ёки жамоат тадбирларини ўтказиш учун фойдаланиладиган бошқа жойларда, шунингдек уларга туташ ҳудудларда содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини ёхуд шахснинг ақл-идрокига таъсир этувчи бошқа моддаларни ҳар қандай шаклда истеъмол қилишга жалб этиш, — икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар: а) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; б) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 270, 271, 273, 275 — 276⁸-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан; в) озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташ жойларида; г) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан содир этилган бўлса, — уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар одам ўлимига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, — беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

НИМАНИ АНГЛАДАДИ Бу модда гиёҳвандлик ва психотроп моддаларни реклама қилиш, тарқатиш ёки одамларни уларни ишлатишга чақириш жиноятидир. Шунингдек, одамларни ақлини бузадиган бошқа моддаларни ишлатишга жалб этиш ҳам жиноят ҳисобланади. КИМГА ТЕГИШЛИ Бу жиноят қилмишни содир этган ҳар қандай шахсга қўлланилади. АМАЛДА Агар ўқув муассасасида ўқувчиларга гиёҳвандлик моддасини реклама қилиб, уларни ишлатишга чақирса, бу жиноят ҳисобланади ва жазо қўлланилади. Ёки интернетда гиёҳвандлик воситасини сотиш учун реклама қилиш ҳам жиноят ҳисобланади.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Bu masala bo‘yicha hujjat kerakmi?Jinoyat to‘g‘risida arizaIIB yoki prokuraturaga: o‘g‘irlik, firibgarlik, tan jarohati va boshqalar.Bepul sinab ko‘ring — oyiga 5 ta hujjat

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.