Автомобиль йўлларидан, шу йўлларга ажратилган минтақалар ва кўчалардан фойдаланиш, уларни сақлаш ҳамда қўриқлаш қоидаларини бузиш, яъни автомобиль йўлларида ва шу йўллар учун ажратилган минтақада тегишли рухсатсиз ер ости ва ер усти коммуникацияларини ўтказиш, уларни таъмирлаш, бу ишларни бажаришнинг белгиланган шартлари ва муддатларига риоя этмаслик, ўзбошимчалик билан арклар, тўсиқлар, шлагбаумлар ёки бошқа иншоотлар ўрнатиш, йўлларга материал ва бошқа нарсаларни уюб қўйиш, йўл устини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш одам ўлишига сабаб бўлса, —
уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
а) одамларнинг ўлимига;
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
lex.uz’dagi asl matn269-modda. Автомобиль йўлларидан ва кўчалардан фойдаланиш, уларни таъмирлаш ишларини ташкил этиш ва сақлаш қоидаларини бузиш
(269-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)
Oddiy tilda
АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗИШ
Нимани ангlatadi
Бу жинояти йўл ва кўчаларни нотўғри ишлатиш ёки уларни таъмирлашда қоидаларни бузишдир. Масалан, рухсатсиз трубалар ўтказиш, йўлни бузиш, тўсиқ ўрнатиш ёки материал уюб қўйиш. Агар бу ишлар одамларга шикаст етказса, жазо қатта бўлади.
Кимга тегишли
Йўл ва кўчаларни таъмирлаш ёки ўзгартириш ишларини бажарадиган ташкилотлар ва шахслар.
Амалда
Қўлай рухсатсиз газ трубасини йўл остидан ўтказиш ишларини бошлаган компания. Агар бу ишлар йўлни бузиб, машина ҳалокатга учраса ва одам ўлса, жинояткор уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилинади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.