Жиноятни содир этишга алоқаси йўқлиги олдиндан аён бўлган шахсни жиноий таъқиб қилиш мақсадида ёхуд шахснинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига зарар етказиш мақсадида тезкор-қидирув фаолияти натижаларини тезкор-қидирув тадбирларини амалга оширишга ваколатли шахслар томонидан сохталаштириш (қалбакилаштириш), —
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмишлар ахборотни ноошкора олиш учун мўлжалланган махсус техника воситаларидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
lex.uz’dagi asl matnJinoyat kodeksi
230²-modda. Тезкор-қидирув фаолияти натижаларини сохталаштириш (қалбакилаштириш)
(230²-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.