Масъул шахс томонидан тегишли тоифадаги автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини ёхуд тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича ўқишни тугатганлиги ҳақидаги гувоҳномани беришда таълим олувчининг ўқув дастурини ўзлаштирганлиги ёки якуний имтиҳонлардан муваффақиятли ўтганлиги тўғрисидаги сохта маълумотларни ўқув журналларига, йўл варақаларига ёки имтиҳон комиссияси баённомасига киритиш ёхуд ушбу сохта маълумотларга асосланиб гувоҳнома бериш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Масъул шахс томонидан автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга асос бўладиган махсус сертификатни ёки тракторчи-машинист гувоҳномасини беришда номзоднинг назарий ва амалий имтиҳонлар натижалари тўғрисидаги сохта маълумотларни таълим олувчининг имтиҳон варақасига ёки имтиҳон натижалари баённомасига киритиш ёхуд ушбу сохта маълумотларга асосланиб махсус сертификат бериш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан икки йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳаракатлар:
а) такроран;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса;
в) оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
lex.uz’dagi asl matnJinoyat kodeksi
228²-modda. Автомототранспорт воситалари, шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини ва тракторчи-машинистларни тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш, шунингдек имтиҳонлар ўтказиш ва гувоҳномалар бериш тартибини бузиш
(228²-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.