Қонунга хилоф равишда ўрмон фонди ерларини бериш, улардан фойдаланиш, шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўрмон фонди ерларида қонунга хилоф равишда бино-иншоотлар қуриш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳаракатлар:
а) такроран;
б) кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —
беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Етказилган моддий зарарнинг ўрни уч карра миқдорида қопланган тақдирда, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
lex.uz’dagi asl matnJinoyat kodeksi
198¹-modda. Қонунга хилоф равишда ўрмон фонди ерларини бериш, улардан фойдаланиш, уларда бино-иншоотлар қуриш
(198¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.