Jinoyat kodeksi

186¹-modda. Этил спиртини, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини, шунингдек тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш

(186¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1098-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2025 й., 03/25/1098/1103-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 март)

Этил спиртини, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини, шунингдек тамакини қиздириш тизимларини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш анча миқдорда ёхуд шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Этил спиртини, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини, шунингдек тамакини қиздириш тизимларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи тақиқланган тамаки маҳсулотларини, никотин етказиб беришнинг электрон тизимларини, шу жумладан электрон сигареталарни тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш, шунингдек никотин етказиб беришнинг электрон тизимларини, шу жумладан электрон сигареталарни ишлаб чиқариш анча миқдорда ёхуд шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ушбу модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳаракатлар: а) кўп миқдорда; б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; в) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; г) хизмат лавозимини суиистеъмол қилиш йўли билан содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ушбу модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳаракатлар: а) жуда кўп миқдорда; б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, — етти йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ушбу модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳаракатларни содир этишга ҳокимият ёки мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш йўли билан ҳомийлик қилиш, — етти йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Агар ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатларни содир этган шахс ўз ихтиёри билан айбини бўйнига олиш тўғрисида ҳокимият органларига арз қилса ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи тақиқланган тамаки маҳсулотларини, никотин етказиб беришнинг электрон тизимларини, шу жумладан электрон сигареталарни топширса, жавобгарликдан озод қилинади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.