Jinoyat kodeksi

183-modda. Рақобат тўғрисидаги қонунчиликни ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш

(183-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Монополияга қарши органга ахборот тақдим этмаслик ёки била туриб ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тақдим этиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Монополияга қарши органнинг қоидабузарликни тугатиш тўғрисидаги, дастлабки ҳолатни тиклаш ҳақидаги кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаш ёки ўз вақтида бажармаслик, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.