Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг давлат сири ҳисобланган маълумотларни чет эл давлати, чет эл ташкилоти ёки уларнинг агентурасига етказиши, худди шунингдек етказиш мақсадида қўлга киритиши, йиғиши ёки сақлаши, шунингдек чет эл разведкасининг топшириғи бўйича Ўзбекистон Республикасига зарар етказишда фойдаланиш учун бошқа маълумотларни етказиши ёки йиғиши —
ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Чет эл разведкаси билан ҳамкорлик қилишга жалб қилинган шахс, башарти, ўзига юклатилган топшириқни бажариш юзасидан ҳеч қандай ҳаракат содир этмасдан, бу ҳақда ўз ихтиёри билан ҳокимият органларига хабар берса, жавобгарликдан озод қилинади.
Ўзининг жиноий фаолиятини ихтиёрий равишда тўхтатган ва қилмиши тўғрисида ҳокимият органларига маълум қилиб, жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган шахс, башарти, давлат учун келиб чиқиши мумкин бўлган оғир оқибатларнинг олди олинган бўлса, жазодан озод қилинади.
lex.uz’dagi asl matnJinoyat kodeksi
160-modda. Жосуслик
(160-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.