Миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тарқатиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш, шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Миллий, ирқий, этник ёки диний мансублигига қараб, аҳоли гуруҳларига нисбатан адоват, муросасизлик ёки нифоқ келтириб чиқариш мақсадида миллий шаън-шараф ва қадр-қимматни камситишга, диний эътиқодига ёки дахрийлигига қараб, фуқароларнинг ҳис-туйғуларини ҳақоратлашга қаратилган қасддан қилинган ҳаракатлар, шунингдек миллий, ирқий, этник ёки диний мансублигига қараб, фуқароларнинг устунлигини ёки нуқсонли эканлигини тарғиб қилиш, худди шунингдек миллий, ирқий, этник мансублигига ёки динга муносабатига қараб, фуқароларнинг ҳуқуқларини бевосита ёки билвосита чеклаш ёхуд уларга бевосита ёки билвосита афзалликлар бериш, —
уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:
а) бошқа шахсларнинг ҳаёти учун хавфли усулда;
б) баданга оғир шикаст етказган ҳолда;
в) фуқароларни доимий яшаш жойидан зўрлик ишлатиб кўчирган ҳолда;
г) мансабдор шахс томонидан;
д) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;
lex.uz’dagi asl matn156-modda. Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш
(156-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 31 октябрдаги ЎРҚ-874-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2023 й., 03/23/874/0818-сон)
Oddiy tilda
МИЛЛИЙ, ИРҚИЙ, ЭТНИК ЁКИ ДИНИЙ АДОВАТ ҚЎЗҒАТИШ
Нимани англадади
Бу қонун адамларни уларнинг миллияти, ирқи, этникаси ёки динига асосан ажратиб, уларга қарши нафрат ва душманлик ёйишни тақиқлайди. Ундай материалларни яратиш, сақлаш ёки тарқатиш жиноят. Адамларни бир-бирига қарши қўзғатиш, уларнинг ҳуқуқларини чеклаш ёки бирорта гуруҳга афзалликлар бериш ҳам жиноят.
Кимга тегишли
Бу қонун барча фуқаролар ва жамиятга тегишли.
Аmalда
Агар кимдир интернетда ёки газетада миллий нафратни ёйувчи материал тарқатса, унга жарима ёки озодликни чеклаш жазоси берилади. Агар ҳаракат жуда оғир бўлса (жонга хавф, зўрлик, гуруҳ томонидан), озодликдан маҳрум қилиш 5-10 йилга чейин бўлиши мумкин.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.