Одам савдоси, яъни одамни олиш-сотиш ёхуд одамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш —
уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан;
б) ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан;
в) ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан;
г) айбдорга моддий жиҳатдан ёки бошқа жиҳатдан қарам бўлган шахсга нисбатан;
д) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
е) хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда;
ж) жабрланувчини Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан олиб ўтган ҳолда ёки уни чет элда қонунга хилоф равишда ушлаб турган ҳолда;
з) қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда, худди шунингдек жабрланувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни олиб қўйган, яширган ёхуд йўқ қилиб юборган ҳолда;
и) инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олиш мақсадида;
к) фоҳишалик билан шуғулланишга жалб этиш мақсадида содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) ўғирлаш, зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёхуд мажбурлашнинг бошқа шаклларини қўллаш орқали содир этилган бўлса;
б) ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса;
в) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан ёхуд ушбу Кодекснинг 137-моддасида назарда тутилган жиноятни илгари содир этган шахс томонидан;
г) ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса;
д) жабрланувчининг ўлимига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса;
е) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
lex.uz’dagi asl matn135-modda. Одам савдоси
(135-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 майдаги ЎРҚ-1065-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 03/25/1065/0453-сон)
Oddiy tilda
ОДАМ САВДОСИ
Нимани ангlatadi
Одам савдоси — бу одамни зўр-зўрлик ёки алдаш орқали сотиш, ташиш ёки ишлатиш. Жабрланувчи одамни ўзининг хохишига қарши ишлатадилар — қўл ишида, фоҳишалик ишида ёки бошқа зарарли ишларда. Бу жиноят одамнинг эркинлигини ва қадр-қиммати билан ўйнайди.
Кимга тегишли
Бу жиноят Ўзбекистон Республикасининг жиноят қонунчилигида қўлланилади ва ҳар қандай шахс томонидан содир этилиши мумкин.
Аmalда
Масалан, бир киши ўз қарибасини ёлған вада билан шахарга чақириб, унга паспортини олиб қўйди ва қўл ишида ишлатди. Бу одам савдосининг мисоли бўлиб, жиноят кодексининг 135-моддасига мувофиқ жазоланади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.