Jinoyat kodeksi

133-modda. Инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олиш ҳамда трансплантация қилиш шартларини ва (ёки) тартибини бузиш

(133-модда номи Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 23 июндаги ЎРҚ-780-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2022 й., 03/22/780/0560-сон)

Инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олиш ҳамда трансплантация қилишнинг белгиланган шартларини ва (ёки) тартибини бузиш, бундан ушбу Кодекснинг 115¹, 133¹, 133²-моддаларида назарда тутилган ҳоллар мустасно, худди шунингдек вафот этган одамнинг аъзоларини ёки тўқималарини у тириклигида унинг розилигини олмай туриб, илмий ёки таълим мақсадларида бузилмайдиган ҳолда сақлаш (консервация) учун олиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Ўша ҳаракатлар: а) ғаразли ёки бошқача паст ниятларда; б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; г) шахс томонидан ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса. уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.